Курс ишининг мақсади ва вазифалари.
Курс иши «Тикув буюмлар технологияси фанининг тугаллаш босқичи ҳисобланиб, курс ишини бажариш жараёнида талабалар «Енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги», «Енгил саноат маҳсулотлари лойиҳалаш асослари» ва «Тикув буюмларини ишлаб чиқариш жиҳозлари» фанларидан олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлайди.
Ишнинг мақсади: Кийим тикиш технологиясини ўрганиш жараёнида талабалар билимларини амалий-ижодий ишда мустаҳкамлаш.
Курс ишининг вазифалари: «Кийим турининг берилган узелига ишлов бериш усулларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш».
Талаба курс ишини бажариш жараёнида ўзига берилган мавзу бўйича кийим қисм ва узелларига ишлов бериш кетма-кетлигини тузади ва ишлов бериш усулини танлаш натижасида техник-иқтисодий кўрсаткичлар самарадорлигини аниқлайди.