Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида ижтимоий- сиёсий ривожида тарихий ўзгаришлар юз бердики, булар натижасида республикамиз куч-қудрати ва обрў-эътибори ортиб бормоқда.
Молиявий барқарорликка олиб борувчи йўлдан изчил илгарилаб бориш натижасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштариш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, реал секторга инвестицияларни кўпайтириш, рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни барпо этишга қулай макроиқтисодий шароитлар яратилди. Ўзбекистон хом-ашё ўлкаси бўлган йиллар ортда қолди. Энди у саноати ва қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олган.