Ўзбекистон мустақилликка эришган кунлардан бошлаб мамлакатда биринчи навбатда тилга бўлган эътибор кучайди, тилни ўрганиш ва уни ҳаётга тадбиқ этишда улкан имкониятлар юзага келди. Айниқса, Ўзбекистонда ”Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги” қонуннинг қабул этилиши ўзбек тилининг тараққиётида сифат ўзгаришлари даврини бошлаб берди. (Ўзбекистонда давлат тили ҳақидаги қонун 1989 йил — 21 октябр куни қабул қилинган).