Ушбу қўлланма давлат таълим стандартлари асосида ёзилган бўлиб, унда 5520200-“Электроэнергетика” таълим йўналишининг наъмунавий дастури доирасида битирув малакавий ишларини бажариш учун тайёрланган.
Қўлланмада битирув малакавий ишининг барча бўлимлари давлат таълим стандарти бўйича бажарилиши зарур бўлган хисоб ва график ишлари тартиб билан келтирилган. Битирув малакавий ишини бажаришга доир 10 та бўлимлардан иборат талаблар асосида талаба ёритиши керак бўлган технологик кўрсаткичлар мазкур қўлланмада ўз аксини топган. Ушбу рисола оддий ва тушунарли тилда баён этилган бўлиб, электроэнергетик мутахассислар учун энг зарурий қўлланма бўлади-деб хисоблайман.