Республикамиз ҳалқ хўжалигининг жадал суратларда ривожланишга, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга илғор фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш натижасида эришиш мумкин. Бундай мақсадга чуқур касбий илмларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларнинг фаол ижобий мехнати орқали эришилади. «Илмий изланиш асослари» фани ана шу мақсадларни руёбга чиқариш учун хизмат қилади.