Мазкур босқичда иқтисодиётда юзага келган муаммолар иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва аҳолининг турмуш фаровонлиги ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Самарали фаолият кўрсатаётган тармоқларда инвестицияларнинг йўқлиги маҳсулот ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарида ҳам, истеъмолчиларда ҳам бир қатор янги муаммоларни юзага келтиради.