Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгач, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожининг ҳамма жабҳаларини, шу жумладан таълим тизимини ислоҳ қилишни тараққиётнинг муҳим омили сифатида белгилади. Давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсати унинг устиворлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, у бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни қабул қилишга олиб келди. Кадрлар тайёрлаш миллий модели чуқур таҳлилий, коцептуал модел бўлиб, юртимиз таълим амалиётида тўпланган амалий тажрибалар, ривожланган демократик мамлакатлар ютуқларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган.