“Фармация” “касбий таълим”, “клиник фармация” йўналишларининг V курс талабалари ва “саноат фармацияси”, “биотехнология”, “космецевтика” йўналишларининг IV курс талабалари учун
Хар бир киши ўзи яшаётган жамият ёки давлатнинг тарихий мақсадини ифода этадиган бош ғояларни билиш, аниқ тасаввур этиши керак. Миллий истиқлол ғояси ана шундай эзгу мақсад йўлида хизмат қиладиган миллий-маънавий куч-қудрат манбаидир.
Ўзбекистон фуқароларини мамлакат олдида турган тарихий мақсадлар йўлида жипслаштиради.
Шундай экан, мазкур маърузада миллий истиқлол ғояси фан сифатида, унинг предмети, объекти, тамойиллари, мақсади, аҳамиятини ўрганишни ўзимизга мақсад қилиб қўямиз.