Янги иқтисодий тизимнинг муҳим қисмларидан бири режалаштириш ва истиқболни белгилаш бўлиб, режали иқтисодиётдан воз кечилиши ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритилиши билан бир қаторда режалаштиришдан бутунлай воз кечиб бўлмайди, сабаби ривожланган иқтисодиётга эга давлатларда ҳам режалаштириш мавжуд бўлиб, ҳозирга қадар дунё олимлари режалаштириш ва истиқлолни белгилаш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Менежмент йўналишидаги талабалар учун бизнес - режалаштириш фанининг ўтилиши улкан аҳамият касб этади.