Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2010 йил 27 январь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январь куни бўлиб ўтган мажлисида «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» мавзуларида маърузалар қилиб, янги сайланган Парламент, Давлат бошқарув органлари барча ташкилотлар ва муассасалари, шу жумладан таълим муассасалари олдида турган вазифаларни таъкидлаб ўтдилар.