Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ичида таълим сохасини ҳозирги замон талабларига мослаб ўзгартирйш алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда республикамизнинг ўрта махсус ўқув юртларида минглаб ўрта махсус маълумотга эга бўлган ўқитувчилар меҳнат қилмокдалар. Уларга «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари негизида олий маълумот олишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг бир қатор олий ўқув юртларида, жумладан Тошкент ахборот технологиялари университетида хам ўрта махсус маълумотга эга ва мутахассислиги бўйича камида уч йиллик мехнат стажга эга бўлган кадрларни бакалавриат даражасида ўқитиш учун махсус ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича сиртқи бўлимлар ташкил этилди.