Мустақиллик даврларида ўзбек спортчилари дунё халқаро мусобақалари ва жаҳон биринчиликларида ҳамда олимпиада ўйинларида юқори натижаларга эришиб келмоқдалар. Спортчиларимизнинг халқаро майдонларда кўрсатаётган ютуқларига қараб шоҳсупанинг энг юқори ўринлари насиб этмоқда. Жаҳонга мамлакатларни довруғини кетгазгувчи омиллардан бири жисмоний маданият ва спортдаги ютуқлари ҳисобланади. Албатта бу натижаларга эришиш учун спортчиларимиздан катта масулият ва матонат талаб қилинади. Жамиятимизда ёш спортчиларни таёрлаш, замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ва мамлакатимизда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон халқаро спорт уюшмаларига аъзо бўлиб халқаро мусобақалар, олимпиада ўйинларида тенг хуқуқли рақиб сифатида иштирок этиб келмоқда. Мамлактимиз спорт уюшмаларига аъзо бўлиб, Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Республикамизнинг Миллий Олимпиада Қўмитаси ташкил топган, Яқин келажакда мамлакатимиз ёзги олампиада ўйиларини ўтказишни мақсад қилган ҳолда жаҳон андозаси талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган спорт иншоотлари қурилишиларни жадаллик билан олиб бормоқда.