Мавзунинг долзарблиги. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов истиқлолнинг бошланғич давридаёқ собиқ тоталитар мафкурадан соқит бўлиш, маънавий ҳаётда содир бўлиши муқаррар мафкуравий бўшлиққа йўл қўймаслик, янгича онг ва тафаккур соҳиби бўлган эркин ШАХС шаклланишига алоҳида эътибор қаратди. Пировард натижада «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда «Баркамол авлод йили» давлат дастури таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларнинг мақсади, вазифалари ва йўналишларини белгилаб берди.