Маълумки, ҳеч бир халқнинг тили ва адабиёти ўз қобиғига ўралган ҳолда, ташқаридан бўладиган таъсирларсиз ривожланиб бормайди. Халқларнинг ўртасида бўладиган ижтимоий алоқалар албатта тил ва адабиётда ҳам ўз аксини топади. Бинобарин, бундай таъсир ўзбек тили ва адабиётига ҳам бўлган.