Туғилмаган одам қиссаси

Туғилмаган одам қиссаси
Daraja:
Maktabdan tashqari ta`lim
Turi:
Hikoyalar
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-13 18:02:51
Андижонлик ижодкор Қобил Мирзо яхши шоир-ғазалнавис. Унинг аруздай мураккаб турдаги ижод намуналари бир неча китоб бўлиб чоп этилди ва улар китобхонлар томонидан эътирофга сазовор бўлди. Сўнг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига 40 мухаммас боғлади ва бу борада ҳам улоқни олиб кетди. Кейин у драматургияда қаламини синаб кўрди. Кейинги йилларда йирик асар - романга қўл урди ва мазкур асар дунёга келди. Аввало, мени асарнинг сарлавҳаси ўзига тортди, кейин қўлёзманинг дастлабки саҳифаларини ўқир эканман, муал-лифнинг асар сюжети, композициясини режалаштиришда муваффақиятли усул қўллаганлиги диққатимни тортди. Туғилмаган одам ва у туғилгач, ҳаётий оламда, замин юзида кўражак, гувоҳ бўлажак бир-биридан ғаройиб, бир-биридан аянчли воқеа-ҳодисалар... Воқеалар асосан жонли, ишонарли, таъсирли, яъни муаллифнинг тасвир, ифода услуби ҳам ўзига хос, тили содда, шу боис жумлалар равон. Асарнинг энг асосий ютуғи жамиятдаги маънавий муҳитни бузаётган, одамлар юрагида анча илдиз отган худбинлик, олчоқлик, порахўрлик, маиший-ахлоқий бузуқлик каби иллатларининг рўй-рост ва дадил очиб ташланишидир. Асарда ижобий қаҳрамонлар, яъни соф, ҳалол инсонлар образлари ҳам бор ва уларнинг яшаш тарзлари, иш фаолиятлари ибратли тарзда кўрсатилади, шу билан бирга асар охирида чин инсоний эътиқод нуқтаи назаридан хулосалар чиқарилади.

Дабавлено : 2021-04-13 18:02:51

Этот категорий

Начальные сведения о текстовом процессоре Word

Разработка многоцелевой машины ММ – 1 на трактора семейства ТТЗ

Шахнаме

Донишмандлар туҳфаси (Рубоийлар)

Ibratli rivoyatlar

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш