Ҳозирги кунда кўпгина тадқиқотлар сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг биотехнологиясини яратишга қаратилган. Улар орасида асосий диққатни қанд сақловчи маҳсулотларга, асосан, инулинга ва ундан спирт ишлаб чиқаришга қаратилмоқда. Охирги пайтларда Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ишлаб чиқаришнинг янги биотехнологиясини яратиш долзарб вазифа деб ҳисобланади.