“Туркий халқлар адабиёти” фани 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб Республикамиз олий ўқув юртларининг филолог мутахассисларига алоҳида фан сифатида ўтиб келинмоқда. Ҳозирча бу фан юзасидан дарслик йўқ, лекин Самарқанд давлат университетининг доценти Ҳамид Абсамиевнинг муаммоли маърузалар матни бўлса – да, буни яна ҳам тўлдирмоқ зарурга ўхшайди. Ушбу маърузалар матни туркий халқларга оид турли маълумотлардан фойдаланиб тузилди.