Деҳқончилик курсидан ёзилган ушбу муаммоли маьруза
курслари тўплами БД-5620100-3.13 рақами билан рўйхатга
олинган ва ОЎМТВ №-167 рақамли баённома асосида
тасдиқланган намунавий дастурга асосан «Дехқончилик ва
мелиорация асослари» кафедраси профессори К.М.Мўминов,
доцент И.С.Исломов, П.Х.Бобомирзаевлар томонидан ёзилган
бўлиб, у олий ўқув юртларининг 5620100 – Агротупроқшунослик
ва агрокимё; 5620200 – Агрономия; 5620400 – Қишлоқ хўжалик
экинлари селекцияси ва уруғчилиги; 5140900 – Касбий таьлим
(агропедагогика); 620800 – Қишлоқ хўжалик махсулотларини
ишлаб чиқариш, бирламчи қайта ишлаш ва сақлаш технологияси
йўналишлари бўйича таьлим олаётган бакалавриат талабалари
учун тайёрланган ва ўқитувчилари, магистрлар шунингдек
хўжалик мутахассислари ҳам фойдаланиши мумкин.