Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларини ташвишга солаётган муаммолардан бири-бу 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидир. Ҳозирда барча мамлакатларда бу вазиятдан чиқиш, салбий оқибатларини иложи борича камайтириш йўллари изланмоқда ва амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу борада бизнинг республикамизда ҳам 2009-2012 йилларга мўлжалланган. Инқирозга қарши чоралар дастури ишлаб чиқилган.