Хозирги кунда «Менежмент» ибораси хаётимизга бозор иктисодиетининг бошка ибора ва коидалари билан кириб келиб, бизнинг хаётимизни ташкил этишда уз вазифасини бажариб келмокда.
Табиий савол тугилиши мумкин: нима сабабдан урганиб колган суз “бошкарув”ни - “менежмент”га алмаштиришимиз керак? Ёки бу хол модага берилишимиз холатими? Халкаро бизнес тили инглиз тили булганлиги сабабли маълум холатда уларда иштирок этувчи ибораларнинг мохиятига етиб боришни такозо этади. Масалан, инглиз тилида “бошкарув” маъносини англатадиган хар хил феъллар бор: “to control”, “to governe”, “to mаnаge”. Узбек тилидан булак хар бир феъл узининг кулланилиш сохасига эга. Мавжуд ресурслардан окилона фойдаланиш, моддий ишлаб чикариш, хизмат курсатиш жараёнида инсонлар билан техника, хом-ашё ва бошка омилларни бирлаштириш, ходимларни бошкариш жараёнларига “to mаnаge” феъли тугри келганлик сабабли “mаnаgement” ибораси бизнинг бошкарув фаолиятини акс эттиришда фойдаланишни мантикан тугри булар эди.