Маълумки, барча соҳаларда замонавий ҳисоблаш техникаси ва дастурий воситалардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Замонавий компютерлардан амалий иш ва педагогик фаолиятда мустақил фойдалана олиш эса бугунги куннинг асосий талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Шунинг учун, касб ҳунар коллежларининг “Информатика ва АТ” таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар мураккаб амалий жараёнларнинг ҳисоб ишларини бажариш, технологик жараёнларни бажара олиш ва автоматик дастурли бошқариш ҳамда ахборотлар устида турли амаллар бажариш махсус таълим тизимида талабаларга замонавий йўналиш фанларидан дарс машгулотларини юқори савияда ўтказиш учун юқори даражали мутахассислар ва интерактив стратегиялар асосидаги ўқув машғулотларини олиб борилиши зарур.