Театр – юнонча “театрон” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “томошагоҳ” маъносини англатади. Актёрларнинг саҳнавий ҳаракатлари орқали ҳаётни, ҳаётий ходисаларни бадиий равишда акс эттирувчи санъат тури, шу санъатга асосланган томошалар ҳам театр деб аталади.