Марказий Осиё минтақасидаги табиий шароитнинг қулайлиги, экологик муҳит бу ерларда инсониятнинг илк манзилларининг пайдо бўлиши ва ибтидоий жамоа тузумининг шакилланишига имкон берди. Шу заминнинг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон ҳудудида жуда қадим замонларданоқ одамзод истиқомат қилиб келган. Қадимшунослар фикрига кўра бу заминда миллион йилдан бери одам яшаб келмоқда.