«Адабиётшунослик асослари» («Адабиётшуносликка кириш») курси адабиётшунослик ва унинг таркибий қисмлари ҳақида умумий маълумот берувчи «Муқаддима» I дан ташқари тўрт бўлимдан таркиб топади. Биринчи бўлим «Бадиий адабиёт ҳақида таълимот» деб номланган бўлиб, бунда «Хаёт ва адабиёт», «Бадиий образ», «Бадиий адабиётда типиклаштириш», «Бадиий адабиётда дунёқараш, ғоявийлик, халқчиллик, миллийлик ва умуминсонийлик» мавзуларини ўрганиш назарда тутилади. «Бадиий асар хақида таълимот» номли иккинчи бўлим «Бадиий асар мазмуни ва шакли мутаносибли», «Бадиий асар мавзуи ва ғояси»,