Механизм ва машиналар назарияси механизмларнинг тузилишини, кинематикасини ва динамикасини ўргатувчи ҳамда уларни лойиҳалаш усулларини тушунтирувчи фандир. Дунё тан олган олим – академик И.И.Артоболевский механизм ва машиналар назариясини машина ва механизмларни лойиҳалашда ва таҳлил қилишда асосий эканлигини уқтириб, уни машинасозликни алгебрасидир деб атаган эди.