Битирув ишининг асосий мақсади - талабаларда мустақил ишлашни жорий этиш бўлиб, талабаларда илмий – изланиш ишларини мустаҳкамлашдир. Уни бажариш давомида талабалар хукумат қарорларига амал қилишлари керак ва илғор хўжаликларнинг эришган ютуқларидан амалда фойдаланишлари лозим. Курс ишини бажариш жараёнида талабалар олган билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда умумиқтисодий ва ихтисослик йўналишидаги фанлар бўйича билимларини кенгайтирадилар, ихтисослик бўйича адабиётларни чуқур ўрганадилар ва ўзларида илмий – ишларини мустақилбажариш қобилиятларини ривожлантирадилар.