Сизга тақдим этилаётган ўқув қўлланмани яратиш нияти менда Андижон Давлат тиллар педагогика институти роман-герман тиллари ва адабиёти факультетида кўп йиллардан бери немис тили лексикологиясидан маърузалар ўқиш жараёнида пайдо бўлган эди. Дарвоқе, биринчидан, немис тили лексикологиясидан шу кунгача қўлланиб келинаётган дарслик ва қўлланмалар аксарият Москва олий ўқув юртлари тилшунослари томонидан яратилган бўлиб, ўзбек тили аудиторияси хусусиятлари, албатта, инобатга олинмаганлигини бартараф қилиш мақсади бўлса, иккинчидан, талабаларни тилшуносликнинг сўнгги йиллардаги лексикология ва фразеология йўналишлари ютуқлари билан таништириш бўлди.