Ҳар бир мамлакатда таълим-тарбия ва ўқув жараёнини ташкил этишнинг асосини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан кейин ривожланишнинг демократик йўлини танлади ва ушбу соҳада қатор ислоҳот ишларини амалга оширди, шу жумладан таълим тизимида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Энг асосийси – «Таълим тўғрисида»ги қонун ва кадарлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилинди.