Ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб ўзгаришлар ҳозирги кун таълим жараёнида ҳам кузатилмоқда. Республикамизда “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди. Дастурнинг асосий талабларидан бири фанлар бўйича замонавий дарсликлар, услубий қўлланмалар яратишдир.