Ўзбкистон Республикаси ўз мустақиллигини жахон микёсида йил сайин барқарорлаштириб борар экан, унинг истиқболи бугунги аваоднинг, билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир. Бу ўринда инсон руҳияти қонунларини урганувчи психология фани алоҳида аҳамият касб этади. Инсонни жамиятимиз учун тўлақонли, фаол, баркамол шахс сифатида шакллантириш, самарадорлигини янада оширишда психология илми ва унинг амалиётда тўғри йўналишга эга бўлиши жуда муҳимдир.
Мазкур маъруза матни айни шу тамойиллар замирида педагогика олий ўқув юртларида психология фанларини ўқитиш «Психология» фани дастурлари асосида яратилган.