Ушбу “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” фанидан таълим технологияси Олий таълимнинг 5521300 - “Электротехника, электромеханика ва электротехнология” (ЭЭЭ) ва 5520200 - “Электроэнергетика” (ЭЭ) бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Бошқа йўналишлар талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин. Маърузалар матни янги ўқув режаси ва дастури асосида тузилган.