Мусулмон ҳуқуқи - шариат ўрта асрлардаги Шарқ цивилизациянинг жуда катта ходисаси ҳисобланади. Бу ҳуқуқий тизим Араб халифалиги доирасида вужудга келиб, расмийлашган ва аста -секин ҳалқаро аҳамият касб этиб борган. Унинг ривожланиш жараёни араб давлатчилигини VII-аср бошида (Муҳаммад салоллулоҳу алайҳи вассалам даврида) кичик патриархал диний жамоадан VIII-X асрларда (Уммавийлар ва Аббосийлар даврида) йирик империялардан бирига ўсиб ўтиши жараёни билан чамбарчас боғлиқ.