Дунё чексиз сир-синоатлардан иборатдир. Уни бамисоли мусаввирнинг “Қора квадрат” асарига рамзий маънода ўхшатса бўлади. Зеро, “квадрат” –унинг адабий яратилганлигини, тўрт томони – чексизлик тимсолини англатса, “қора ранг” эса мавхумлик дунё сир-синоатининг барчасини англаб бўлмас сир эканлигидан далолат беради.