Ўзбекистон Республикаси Мустақил давлат деб эълон қилинган дастлабки кунларданоқ Президентимиз И.А.Каримов халқимизнинг собиқ шўролар даврида эътибордан четда қолган ўзига хос қадриятларни чуқур ва атрофлича ўрганишга аҳамият бериб, уни тиклаш, ундан халқни кенг манфаатдор қилиш тамойилларини ишлаб чиқди. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ислоҳатлар ўтказиш, жумладан маънавий ва маърифий соҳада, халқ тизими соҳасида улкан ишларни амалга оширишга киришилди.