Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ўсимлик, тупроқ ва ўғит орасида рўй берадиган муносибатлар туфайли улар ўртасида озуқа моддаларининг ҳаракатланишини ўрганиш ва уларни тартибга солиш агрокимёнинг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам экинлардан муттасил юқори ва сифатли хосил олиш ва тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишда ўсимлик, тупроқ ва ўғитларнинг кимёвий таркибини ўрганиш мухим аҳамиятга эга.