Қаламтасвир – барча тасвирий санъат турларининг асоси ҳисобланади. Рассом тасвирий санъат турининг қайси бирида ижод қилишидан қатъий назар, қаламтасвирга асосланади. У ўзининг кузатишлари, катта асар композициялари устидаги изланишларини аввал қаламда дастлабки чизгилар билан ифодалайди. Санъат асарларини яратишда эса, ушбу бажарилган чизгилар рассомга ёрдамчи манба бўлиб хизмат қилади.