Охирги йилларда аналитик кимё фан сифатида катта ўзгаришларга юз тутди. Халк хўжалиги материаллари ва маҳсулотлари сифатига қўйилган талабларни ортиши, фан ва техниканинг ривожланиши, атроф муҳит муҳофазасининг кучайишига зарурат, одам ва хайвонлар хасталиклари диагнотикасининг яхшилашга бҳлган эхтиёж амалий кимёвий анализнинг қатор турларини пайдо бўлишига ва такомиллашишига сабаб бўлди. Ҳар бир кимёгар аналитик кимёнинг ҳозирги замон ютуқларини мукаммал билиши шарт.