Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланиш самарали натижалар бермоқда. Ушбу услубий қўлланмада пиридин ҳосилалари бўлган дори моддалар таҳлилини ўрганишда талабалар билан педагогик технология тренингларидан фойдаланган ҳолда амалий машғулот ўтказилади. Замонавий технологиялар талабаларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб билим олишлари ва тарбияланишларига шароит яратади.