Мустакилликка эришгандан кейинги йиллар-миллий онг ва маънавиятда юз бериши муқаррар бўлган ўзгаришлар, ижтимоий жараёнлар хамда муносабатлардаги ислохотларнинг чуқур илдиз ота бориши билан изохланади. Умум ахамиятга эга булган ижтимоий идеаллар ва мўлжалларнинг реал заминига таяниши, истиқбол режаларининг аниқлиги янги жамиятнинг миллий асосланган жараёнлари ўзагида тараққий эттириш имкониятларини кенгайтиради.