Ўзбекистон енгил саноатининг халқ хўжалиги ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган соҳаларидан бири тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатидир. Тўқимачилик саноати ходимлари олдига қўйилган асосий вазифалар: ишлаб чиқарадиган маҳсулот турини кўпайтириш: унинг сифатини яхшилаш; меҳнат унумдорлигини ошириш, технологик жараёнларни такомиллаштиришдан иборат.