Тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистон Республикасида мустақил ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилди. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, босқичма-босқич амалга оширилаётган, жамият ва давлат ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган ислоҳотлар ва либераллаштириш жараёни мамлакатимизнинг тараққиёт йўлини белгилаб берди.