Ҳозирги даврда жаҳон ва унинг турли минтақаларида давлатлараро ўзаро ҳамкорлик ва интеграция жараёнларининг кучайиб бориши кузатилмоқда. XXI аср жаҳон иқтисодий тараққиётида муҳим рол ўйнаган бундай жараёнлар объектив ҳодиса бўлган глобаллашувни келтириб чиқарди ва у ўз таъсир доирасига ҳар бир минтақа, ҳар бир давлат иқтисодиётини қамраб ола бошлади.