Хозирги замон бозор иқтисодиёти шароити иқтисодчи мутахассислардан молия тизими хамда кредит-пул муносабатларининг мохияти ва табиатини ҳар қачонгидан ҳам чуқур билишни талаб этади. Шу нуктаи назардан ушбу маъруза матни талабаларнинг молия, кредит ва пул муомаласи тизими сохасида назарий билимларини мустахкамлаш билан бирга унинг ўтиш даврида Ўзбекистон Республикасидаги ўзига хос хусусиятлари ва қирраларини очиш имкониятини беради.