Араб ва ўзбек тилларида товушлар системаси. Ундошлар. Ҳар бир тил ўз нутқ системасига эга. Араб ва ўзбек тилларида ҳар икки тил учун уйқаш, бир хил талаффуз қилинадиган товушлар бор. Айни пайтда ҳар бирининг ўзигагина хос, бошқасида учрамайдиган товушлар ҳам мавжуд. Биз ўз она тилимизда гапирганимизда тилимиз, лабимиз ва бошқа нутқ аъзоларимизни бирор товушни талаффуз қилишимиз учун қандай ҳаракат қилдираётганимизни сезмаймиз ҳам. Талаффуз кўникмаси гўдаклигимиздан ҳосил қилинган