Болалар ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини сақлаш – мактабгача таълим муассасасида болалар билан ишлашнинг асосий вазифалардан бири.
Мактабгача ёш – шахснинг ривожланиши ва соғлом турмуш тарзини, ҳаёт фаолияти асосларини ўрганишнинг асосий даври ҳисобланади. Бола ўзининг физиологик жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳаётда турли хавф-хатарларга дуч келиши мумкин эканлигини англай олмайди. Шунинг учун катталарга болаларни ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган. Шунга кўра биз катталар болаларни турли жароҳатлар олишдан мустақил сақланишга одатлантиришимиз лозим.