Автотранспорт воситаларининг иш кўрсаткичларини ҳар бир ташиш маршрутига нисбатан меъёрлаштириш мақсадга мувофиқдир. Чунки “ҳайдовчи-ҳаракатланувчи таркиб”ни (Ҳ-ҲТ) юк ёки йўловчи ташиш фаолияти мана шу маршрутда кечади ва бу фаолиятнинг нечоғлик “оғир” ёки “енгиллиги”, “ҳаражатдорлиги” ва шу кабилар айнан маршрутнинг кўрсаткичларига (узунлиги, йўл шароитини оғир ёки енгиллиги, ҳаракатни ташкил этишга қўйилган талаблар ва шу каби кўплаб факторлар) боғлиқдир.