Ҳозирги даврда ижтимоий турмушнинг турли соҳалари бўйича юз бераётган ўзгаришлар, туб ислоҳотлар жамиятда янгиланишларни яратишга, фуқаролар фаровонлигини оширишга, ижтимоий тараққиётни жадаллаштиришга йўналтирилган. Мазкур ижтимоий воқеликлар, ҳодисалар рўёбга чиқишининг негизида, жумладан, педагогика коллежининг ўқувчиларида характернинг иродавий хусусиятларини шакллантириш муаммоси ҳам ётади.