Ўзбекистон Республикаси сиёсий мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунларидаёқ республикада таълимни ташкил этиш соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, уни юксак даражада такомиллаштириш ва жаҳон таълими даражасига кўтариш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Таълим тизими деб муайян жамиятда ижтимоий-тарихий жараёнда таркиб топган маълум тамойиллар асосида бошқариладиган ҳамда бир-бири билан боғланган барча типдаги ўқув-тарбия муассасаларининг йиғиндисига айтилади.