Табиатдаги барча моддалар шароитга қараб, турли ҳолатда - қаттиқ, суюқ, газ ва плазма ҳолатида бўлади. Бу ҳолатлар модданинг агрегат ҳолати дейилади. Модданинг агрегат ҳолати уни ташкил этувчи заррачалар орасидаги масофага ва бу заррачалар орасидаги ўзаро таҳсир кучининг катта-кичиклигига қараб аниқланади.