Ҳозирги вақтда микробларга қарши курашиш учун пенициллинлар, тетрациклинлар, аминогликозидлар ва макролидлар қаторига кирувчи антибиотиклардан кенг фойдаланилади. Булар микробларни ўсиш ва ривожланишини тўхтатиб қўйиши (бактериостатик таъсир) ёки уларни ҳалок қилиши мумкин (бактерицид таъсир). Ферментлар эса некролитик таъсир кўрсатиб, йирингли яраларни ва бўшлиқларни тозаланишига ёрдам беради.